Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati » Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч марказий деҳқон бозорида бўлиб, яратилган шароитлар, нарх-наво билан танишди

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч марказий деҳқон бозорида бўлиб, яратилган шароитлар, нарх-наво билан танишди

17-01-2023, 15:08
149
Бозорлар -  юрт кўрки. Ундаги тўкин-сочинлик шу элнинг турмуши фаровонлигидан дарак. Изғирин совуқ туфайли сотувчилар деҳқон бозорларидаги очиқ расталарда савдо қилишда муайян қийинчиликларга дуч келишгани ҳам бор гап. Шу боис кеча тунда вилоятдаги барча деҳқон бозорларида савдо расталарида сотувчи ва харидорлар учун шароит яратиш, совуқдан ҳимояланиш учун вақтинча қурилмаларни ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов Урганч марказий деҳқон бозорида бўлиб, яратилган шароитлар, нарх-наво билан танишди. Тезкор чора-тадбирлар кўрилиши натижасида бозор расталари деҳқонлар томонидан етиштирилган  мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан яна тўлиб тошган. Бундан ташқари бозор ҳудудидаги  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг  савдо ярмаркасида ҳам аҳолига таклиф этилаётган  маҳсулотлар ҳажми ва  тури кўпайтирилди.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.