Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / O'zbekiston yangiliklari » Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон янгиликлари

8-11-2021, 14:45
264
«Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар — бу фақат ўзимизни алдаш бўлади» — президентШавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг, келгуси беш йилликдаги режалар ҳақида нутқ сўзлади.

«Мен бундан беш йил олдин, яъни президентлик фаолиятимни бошлаган илк кунларда айтган фикримни яна такрорлайман: менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ, — деди президент. — Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар — бу фақат ўзимизни алдаш бўлади. Бу фақат ишимизга зиён етказади».

У мамлакат учун умумий иш ва ҳаракатга фойда берадиган ғоя ва фикрлар, амалий таклиф ва ташаббуслар, аниқ натижалар кераклигига урғу берди. «Бундан бошқа йўлни мен мутлақо қабул қилмайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Асосий қомусимиз кафили сифатида Конституция ва қонунларимиз талабларини сўзсиз бажариш, „Инсон қадри учун“ деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш, бундан буён ҳам фаолиятимнинг бош мезони бўлиб қолади», — дея қўшимча қилди у.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.